Рамос Мессидан ўзиб кетди
“Севилья” ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионатида ўтказилган ўйинлар сони бўйича Лионель Мессини ортда қолдирди.
Ла Лиганинг 22-турида “Осасуна”га қарши ўтказилган учрашув Серхио Рамос учун миллий чемпионатдаги 521-ўйин бўлди. Лионель Месси “Барселона” сафида ўйнаган даврда Испания чемпионатида 520 та учрашувда қатнашганди.
Скрхио Рамос учрашувларнинг катта қисмини “Реал” либосида ўтказган. Кейин у икки мавсум давомида ПСЖда Месси билан бирга тўп тепди.
Испания чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар сифатида дарвозабон Андони Субисаррета ва Хоакин қайд этилган. Улар 622 тадан ўйинда қатнашган.
Фикрлар