Рамос ПСЖда қолишни истамоқда
ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос яна бир йил Франция чемпионатида қолмоқчи. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, испаниялик футболчи парижликлар билан якунланган шартномасини яна бир мавсумга узайтирмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, клуб Рамоснинг хоҳишига қўшилади ва тажрибали футболчини яна бир йил сақлаб қолмоқчи. Томонлар яқин вақт ичида музокараларни бошлаш ва имкон қадар тезроқ битим тузиш ниятида.
Аввалроқ Рамоснинг профессионал фаолиятини бошлаган "Севилья"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар