Рақиб "Челси" ҳимоячисини сотиб олди
Марказий ҳимоячи Тосин Адарабиойо «Челси»дан «Тоттенхэм»га ўтди.
Лондоннинг «шпор» клуби 28 ёшли футболчини янги трансфер сифатида намойиш этди. Томонлар ўртасидаги шартнома муддати очиқланмаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, трансфер қиймати 8 миллион еврона ошган.
Тосин Адарабиойо сўнгги икки мавсумни «Челси» сафида ўтказди. Марказий ҳимоячи «аристократлар» таркибида барча мусобақаларда жами 70 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва бир марта голли пас берди. Ундан олдин футболчи «Фулҳэм» ва «Манчестер Сити» клубларида тўп сурган.
«Тоттенҳэм» янги мавсум Премьер-лигада омадсиз бошланди — жамоа дастлабки икки ўйинда ҳам мағлубиятга учради. 5 сентябрь куни Роберто де Дзерби бошқарувидаги лондонликлар сафарда «Ноттингем Форест»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар