Расман! Англия суперклуби машҳур мураббийни ҳайдади
Англия Премьер-лигасида инқироздан чиқа олмаётган Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жамоа бош мураббийи Игор Тудор билан хайрлашганини расман эълон қилди.
- Биз ўзаро келишув асосида бош мураббий Игор Тудор клубни тарк этаётганини тасдиқлаймиз.
Томислав Рогич ва Риккардо Рагначчи ҳам мос равишда дарвозабонлар мураббийи ва жисмоний тайёргарлик мураббийи лавозимларидан озод этилди.
Биз Игор, Томислав ва Риккардога сўнгги олти ҳафта давомидаги меҳнатлари учун миннатдорлик билдирамиз, улар бу вақт ичида тинимсиз ишлашди.
Шунингдек, биз Игорга яқин инсонини йўқотгани муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз ва бу оғир пайтда унга, оиласига қўллаб-қувватлаш намунасини кўрсатамиз.
Янги бош мураббий ҳақида маълумот яқин вақтда тақдим этилади, — дейилади “Тоттенхэм”нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Лондон клуби Ангелос Постекоглу ва Томас Франк билан ҳам орани очиқ қилган эди. Шу тариқа “Тоттенхэм” бир йил ичида уч нафар бош мураббийни ишдан бўшатган.
Тудор “Тоттенхэм”ни 14 февралдан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 7 та ўйиндан 5 тасида мағлуб бўлди.
Ҳозирги вақтда жамоа 30 очко билан АПЛ жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва тушиб кетиш зонасидан атиги бир очко олдинда.
Фикрлар