Расман! “Бавария” катта трансферни уддалади
Бундеслига гранди “Бавария” клуби таянч ярим ҳимоячи Жоау Пальиньяни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Аввалроқ, бу трансфер мюнхенликларга 46 миллион еврога тушиши хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Бундеслига гранди футболчининг иштирокига қараб, “Фулхэм”га қўшимча бонуслар ҳам тўлаши келишиб олинган.
28 ёшли Жоау якунланган мавсумда “Фулхэм” сафида барча турнирларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришди.
Португалиялик футболчи профессионал фаолиятининг дастлабки босқичида ўз юртида “Спортинг”, “Морейренсе”, “Белененсеш”, “Брага” каби жамоаларда ўтказган. “Фулхэм” Жоауни 2022 йилнинг ёзида 22 миллион еврога трансфер қилган эди.
Жоау Пальинья Португалия терма жамоаси сафида халқаро миқёсда 32 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига бир жуфт гол ёздириб қўйган.
Фикрлар