Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Расман! "Челси" рекорд суммага ҳимоячи харид қилди

Изоҳлар: 0

"Лестер" футболчиси "кўклар" сафига кўчиб ўтди.

"Челси" "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофанани ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда "кўклар" расмий саҳифаси хабар тарқатди.

Лондон клуби франциялик футболчи билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. "Челси" Фофана учун "тулкилар"га бонуслардан ташқари 75 миллион фунт тўлади.

Маълумот учун, Уэслининг "Transfermarkt" порталидаги нархи 40 миллион евро этиб белгиланган. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ