Расман! Чезаре Пранделли А Серияда иш бошлади
Ads

Италиянинг "Женоа" клуби расман ўзининг янги бош мураббийи сифатида Чезаре Пранделлини таништирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бироқ, ҳозирча клуб ва мураббий ўртасида қандай асосларда шартнома имзолангани маълум қилинмаяпти. Айтиб ўтиш лозимки, Пранделли ушбу лавозимда кеча истеъфога чиқарилган Иван Юричнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, 61 ёшли италиялик мутахассис шу кунгача фаолияти давомида "Лечче", "Верону", "Венеция", "Парма", "Рома", "Фиорентина", "Галатасарой", "Валенсия" ҳамда "Аль-Наср" каби клубларни бошқарган. У шунингдек ўз вақтида Италия терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Женоа” айни дамда А Серияда 15 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. Генуяликлар шунингдек кеча кубог баҳсларида қуйи дивизион вакилига имкониятни бой беришиб, мусобақа билан хайрлашишган эди.