
Расман: Жордан Хендерсон АПЛга қайтди
"Аякс"ни эркин агент сифатида тарк этган Жордан Хендерсон фаолиятини Англия Премьер-Лигасида давом эттиради. Футболчи "Брентфорд" жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хендерсон инглиз клуби билан 2027 йил ёзигача амал қиладиган битимга имзо чеккан. Жордан 2011–2023 йиллар мобайнида "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, унинг айни пайтдаги "Transfermarkt" порталидаги бозор қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.
Комментарии