Расман! "Кайседо сериали" тугади
"Брайтон" клуби таянч ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттирадиган бўлди.
Эквадорлик хавбек Лондоннинг "Челси" клуби билан 8+1 йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Унинг трансфери "аристократлар"га 115 миллион фунтга тушди.
Қайд этиш лозим, унга "Ливерпуль" клуби ҳам қизиқиш билдираётганди.
Фикрлар