Расман! Манчестер клуби катта трансферни эълон қилди
«Манчестер Юнайтед» 22 ёшли яримҳимоячи Андрей Сантос билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Бразилиялик футболчи Лондоннинг «Челси» клубидан манчестерликлар сафига ўтди.
Клуб маълумотига кўра, томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома тузган, келишувни яна узайтириш имконияти ҳам назарда тутилган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари трансфер қиймати 50 миллион фунт стерлинг (тақрибан 58,5 миллион евро) атрофида бўлишини хабар қилган эди.
Андрей Сантос 2023 йил январидан буён «Челси» таркибида эди. Ўтган мавсумда яримҳимоячи барча мусобақалар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли пас муаллифига айланди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар