Расман: Месси кетди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси етакчи форварди Лионель Месси миллий жамоа сафидаги фаолиятини якунлаш қарорини қабул қилди. У бу ҳақда ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

«Жаҳон чемпионати финали ортида қолганига бир оз вақт ўтди. Шу кунларгача кўп ўйладим ва энди ҳамманга терма жамоадан кетишимни айтишга тайёрман. Бу қарор менга осон кечмади, лекин тушуниб турибманки, вақти келди», — дея таъкидлайди Месси.

«Мен терма жамоа учун боримни бердим, энди берадиган ҳеч нарсам қолмади. Шу билан бирга, жуда кучли ёш авлод вояга етиб келяпти, улар терма жамоада ўйнашга ҳақли».

«Доим ёнимда бўлган, бу гўзал, бироқ оғир саёҳатда мени қўллаб-қувватлаган оиламга катта раҳмат айтаман. Шунингдек, мен билан бирга ишлаган ҳар бир мураббий, жамоадошларим ва раҳбарият вакилларига миннатдорчилик билдираман».

«Терма жамоадан кетар эканман, хотиржамман ва фахр туйяпман — чунки жамоадошларим билан бирга сизларга фақат орзу қилиш мумкин бўлган лаҳзаларни инъом этдик. Буларнинг барчасини сизлар билан бирга бошдан кечириш — ҳақиқий мўъжиза эди. Сизларни севаман! Олға, Аргентина!»

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 207 ўйин ўтказиб, 125 та гол урган. У 2022 йилда жамоа билан жаҳон чемпиони бўлган, ортидан тўрт йил ўтиб, яна бир бор жаҳон чемпионати финалигача етиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!