Расман! "Насаф" ҳимоячиси жамоадан кетди
"Насаф" ҳимоячиси Дилшод Комилов жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида жамоамизга келиб қўшилган иқтидорли ҳимоячи Дилшод Комилов жамоамизни тарк этди. Футболчининг кейинги фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Барчаси учун раҳмат, Дилшод!", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Комилов "аждарлар" сафига "Локомотив"дан келиб қўшилган эди.
Фикрлар