Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Расман! "Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди (фото)

Изоҳлар: 0

Футболчи "Насаф" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Шуҳрат Муҳаммадиев 2013-2016 йиллар “аждарлар” билан тўрт маротаба чемпионатнинг бронза медалларини, бир марта Ўзбекистон кубоги ва бир марта Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритган. Шундан сўнг Муҳаммадиев фаолиятини Тошкентнинг “Локомотив” ва Навоийнинг “Қизилқум” жамоаларида давом эттириб, яна “Насаф”га қайтди.

"Ўз уйингга хуш келибсан, Шуҳрат!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Бироз аввал бу трансфер ҳақида сайтимиз журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз "телеграм" канали орқали маълум қилганди. 

муҳаммадиев

Манба: “Насаф” футбол клуби матбуот хизмати.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ