Расман! Осимхен "Наполи" футболчиси

"Наполи" клуби "Лилль" футболчиси Виктор Осимхен билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди. Клуб расмий "Твиттер" саҳифаси трансфер суммаси ҳақида ахборот бермаган. Шартнома 2025 йилгача тузилди ва нигериялик футболчи янги клуби сафида бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 3,5 млн евро йиллик маош олади. 

21 ёшли ҳужумчи француз клуби таркибида якунига етган мавсум 27 та беллашувда иштирок этиб, 13 та гол киритишга эришган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!