Расман! Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди (Фото)

Беларуснинг "Ислочь" клуби янги трансферни эълон қилди. Жамоа ўз сафига ўзбекистонлик Санжар Жумабоевни қўшиб олди. 21 ёшлик ҳамюртимиз "Ислочь" билан бир йиллик шартнома имзолади.

min

Жумабоев 2002 йил 17 июнда Тошкент вилояти Aнгрен шаҳрида туғилган. У Тошкент футболи тарбияланувчиси. 2020 йилда Олмалиқ шаҳрининг AГМК клубига ўтиб, бир неча мавсум ёшлар (U-21) жамоалари чемпионатида тўп тепди.

2021 йилда Санжар AГМК бош жамоаси билан биргаликда Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ўтказиладиган асосий турнири бўлмиш ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этди.

"Ислочь" жорий мавсум Беларусь Олий лигасида 19-турдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bu men
05/09/2023 10:11
Omadini bersin