Расман! Умарали Раҳмоналиев "Рубин"ни тарк этди

CHERY AUTO

Озарбайжоннинг "Сабах" жамоаси Умарали Раҳмоналиевнинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Tecno

"Сабаҳ" ФК ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиевнинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритди. Россиянинг “Рубин” клуби билан тузилган шартномада Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг ижараси бўйича кўрсатилган трансфер банди кучга кирди. Умарали билан янги 3 йиллик шартнома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи 2025 йилнинг январ ойидан буён “Сабаҳ” аъзоси бўлиб, жамоамиз сафида жами 36 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган", - дейилади хабарда.

Раҳмоналиев Қозон жамоаси сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!