Расмий хабар: Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи!

  • 01 Dec 01:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ниҳоят, кутилаётган хабар тасдиғини топди. Самвел Бабаян расман "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу борада клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Расмий хабарда шундай дейилади: "Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган “Андижон” жамоамиз бош мураббий масаласини ҳал қилди. 

Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди.

Маълумот учун: Самвел Вячеславович 1971 йилнинг 19 май санасида Тошкентда таваллуд топган. Бабаян фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Спартак” (Латвия), “Локомотив”, “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Фаолияти давомида муваффақиятларга эришган. Самвел Бабаян бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида “Пахтакор” билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧҲЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби, Осиёни энг яхши клуби, шунингдек, “Навбаҳор” билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон Кубоги ғолиблигини қўлга киритган ҳамда ОЧҲЛ 1\8 финалгача етиб борган. 

Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққан таркибидан 11 нафар футболчи ва Ўзбекистон олимпия терма жамоамизнинг Олимпиада йўлланмаси қўлга киритган таркибидан 12 нафари айнан Бабаяннинг шогирдлари ҳисобланишади. Самвел Вячеславович бошқарган клубларида кучли учталикдан пастга тушмаган.

“Андижон” жамоамизнинг янги бош мураббийига айланган Самвел Бабаян ўзининг бой тажрибаси ҳамда билими билан “Бургутлар”ни янги чўққига олиб чиқишига тилакдошмиз. 

Самвел Вячеславович, “Андижон” жамоамизга хуш келибсиз!".

Маълумотларга қараганда, Бабаян "Андижон" таркибини номдор ва тажрибали ижрочилар билан кучайтиради ва жараён бошлаб юборилган. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Comments

You must be logged in to commet!