Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Райан Гарсия тез орада рингга қайтмоқчи

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

WBC чемпиони Теофимо Лопесни кутиш ниятида эмас

Бокс юлдузи Райан Гарсия(26-2, 21 KO)нинг асосий мақсадларидан бири — Теофимо Лопес (23-2, 13 KO) билан жанг қилиш эди. Аммо бу тўқнашув камида келаси йил май ойигача ташкил этилмаслиги мумкин. Шу боис ярим ўрта вазнда WBC чемпиони Лопесга қарши баҳсгача бўлган вақтни беҳуда сарфлаш ниятида эмас ва унгача яна бир жанг ўтказишни режалаштирмоқда.

"Нима учун мен майгача Лопесни кутганча қўл қовуштириб ўтиришим керак?! Декабрь ёки январда рингга қайтишни истайман ва бу албатта енгилроқ рақибга қарши бўлади. Ишонч билан айта оламан, май ойигача яна бир бор мени рингда кўрасиз", — деди америкалик.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия 12 сентябрь куни Конор Бенни 2 раундда техник нокаутга учратган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ