«Реал» 20 ёшли ҳимоячини кузатмоқда
«Штутгарт» марказий ҳимоячиси Финн Ельч фаолиятини мадридлик «Реал» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Испаниядаги Diario AS нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотича, «Реал» марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишни тўхтатмаган. Бу йўналишда Дин Хёйсен ва Ибраима Конате яқинда жамоага қўшилганига қарамай, клуб раҳбарияти ҳимояни янада мустаҳкамлашни кўзламоқда.
Айни пайтда мадридликлар учун янги ҳимоячини олиш бўйича шошилинч эҳтиёж йўқ. Шу билан бирга, мавсум охирида Антонио Рюдигер билан тузилган шартнома муддати тугайди. Эдер Милитао эса тез-тез жароҳат олиши сабабли унинг жисмоний ҳолати борасида саволлар қолмоқда.
Жорий мавсумда Финн Ельч барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда олти ўйинда майдонга тушди ва бир голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар