"Реал" афсонаси ўзига жамоа олди
Энди жиддий иш билан шуғулланади
Испаниянинг Сегунда дивизионида иштирок этаётган «Овьедо» клуби раҳбарияти жамоанинг янги бош мураббийи этиб «Реал»нинг афсонавий ҳужумчиси Рауль Гонсалес тайинланганини эълон қилди.
Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, 49 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома 2028 йил июнигача амал қилади. Расмий тақдимот маросими ўтказилгунча, янги бош мураббий оммавий баёнотлар бермаслиги маълум қилинган.
Рауль мураббийлик фаолиятини 2018 йилда «Реал» тизимида бошлаган. 2020 йилда у Мадрид клуби ёшлар жамоасини УЕФА Ёшлар лигасида ғалаба сари бошлаб борган. Шунингдек, у олти мавсум давомида «Кастилья» жамоасига раҳбарлик қилган.
Футболчи сифатида Раулнинг энг ёрқин йиллари «Реал» таркибида ўтган — у бу жамоа шарафини 15 йилдан ортиқ муддат давомида ҳимоя қилган. Кейинчалик у «Шальке», «Ас-Садд» ва «Нью-Йорк Космос» клубларида тўп сурди. 2015 йилда профессионал карьерасига нуқта қўйган.
Ҳозирги пайтда «Овьедо» Сегунда жадвалида 13 ўйиндан сўнг 21 очко тўплаб, тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Раульнинг дебюти 15 ноябрь куни «Карлос Тартьере» стадионида «Жирона»га қарши уй учрашувида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар (0)