"Реал" Алонсо борасида шошилмаяпти

TIGGO 2 PRO

Хаби Алонсонинг келажагига тез орада ойдинлик киритилади. 

"Marca" нашри хабарига кўра, "Байер" бош мураббийи ва раҳбарият ўртасида март ойида йиғилиш бўлиб ўтади. Томонлар ушбу йиғилишда ҳамкорликни давом эттириш масаласини муҳокама қилади. 

Леверкузенликлар испаниялик мутахассисга бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлишини билади. Шу билан бирга, Алонсонинг вакиллари мураббийнинг келажаги борасида қандай қарор қабул қилинишидан қатъи назар ҳаммаси клуб билан келишилган ҳолда амалга ошишини истайди. 

Қайд этилишича, ҳозирча "Реал" 43 ёшли мутахассисга таклиф билан чиқмаган. Энди Мадрид клуби Карло Анчелотти қўл остида Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун кураш олиб бормоқчи. 

Алонсо 2022 йилда "Байер"ни қабул қилиб олган ва ўтган мавсумда жамоа билан Бундеслигада ғолиб чиққан. Унинг немис клуби билан шартномаси 2026 йилга қадар амал қилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!