"Реал" Англия грандлари Беллингемни олиб кетишидан хабар топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид» раҳбарияти ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. 

The Touchline нашри ёзишича, мадридликлар келгусида Англия премьер-лигаси клублари Беллингем бўйича жиддий таклифлар билан чиқиши мумкинлигини яхши тушуниб турибди. Шуни инобатга олган ҳолда, «Қироллик клуби» футболчини узоқ муддатга жамоада ушлаб қолишни мақсад қилган.

Бундан бир неча кун олдин оммавий ахборот воситаларида «Реал» Беллингем билан маоши оширилган янги шартнома имзолашга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ҳозирги амалдаги келишувга кўра, 23 ёшли Жуд Беллингем «Реал» билан 2028/2029 йилги мавсум якунгача боғланган. У мадридликлар сафида ўтказган 148 учрашувда 49 та гол урган ва жамоадошларига 36 бор ҳал қилувчи пас беришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!