"Реал" Англия клуби етакчисини олади
Ҳаракат бошланди
Испаниянинг етакчи клубларидан бири яқинлашиб келаётган трансфер ойинларидан бирида аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниши мумкин.
Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 27 ёшли ярим ҳимоячини жамоага таклиф этиш ғоясининг асосий ташаббускори – мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуринью. Португалиялик мутахассис Алексис Мак Аллистернинг меҳнатсеварлиги ва майдондаги универсаллигини юқори баҳолайди.
Аргентиналик футболчининг "Ливерпул" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Мак Аллистернинг бозор қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар (0)