"Реал" Англиядан ҳимоячи танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Эвертон» жамоасида тўп сураётган 24 ёшли марказий ҳимоячи Жерред Брэнтуэйт фаолиятини мадридлик «Реал» сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «Қироллик клуби» Брэнтуэйтга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг учун тахминан 93 миллион евро атрофида таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда. «Реал» раҳбарияти жамоага яна бир марказий ҳимоячи етишмаётганини таъкидламоқда.

Шу билан бирга, англиялик футболчига Премьер-лиганинг бир нечта клуби ҳам даъвогар экани қайд этилган.

Жорий мавсум Англия чемпионатида Брэнтуэйт тўрт ўйинда майдонга тушди ва ҳалигача гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади. Transfermarkt портали ҳимоячини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!