"Реал" Арнольддан воз кечди

TIGGO 2 PRO

Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпул" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни қишки трансфер ойнасида сотиб олишдан воз кечишга қарор қилди, деб хабар бермоқда "Relevo".

Манбага кўра, Англия терма жамоаси футболчиси ёзда "қироллик клуби"га эркин агент сифатида ўтади. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса Карло Анчелотти ўнг қанот ҳимоячиси позициясида Федерико Вальверде, Лукас Васкес ва Рауль Асенсио ўртасида танлов қилади.

Эслатиб ўтамиз, Трент "Ливерпуль" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!