"Реал" "Арсенал" етакчисини сотиб олмоқчи

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби "Арсенал" футболчиси Букайо Сака билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотларга кўра, "тўпчилар” англиялик футболчи билан узоқ муддатли шартнома тузишни мўлжал қилаётган эди. Бироқ мадридликларнинг аралашуви бу режаларни издан чиқариши мумкин. "Қироллик клуби" Сака учун 120 миллион евродан 150 миллион еврогача бўлган маблағдан воз кечишга тайёр.

24 ёшли футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 140 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Букайо жорий мавсум Артета қўл остида 14 учрашувда майдонга тушишга еришди ва 6 та голни ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!