"Реал" Асенсио бўйича қарор қабул қилди
Мадридда нима гап?
Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп суриб келаётган марказий ҳимоячи Рауль Асенсио яқин вақт ичида клубни тарк этмайди. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «қироллик клуби» Асенсио билан хайрлашиш вариантларини кўриб чиқмаяпти. Бунинг устига, ҳимоячига Англия Премьер-лигасининг икки гранди — «Челси» ва «Ливерпул» клублари жиддий қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, Асенсио жорий мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушгани йўқ.
Рауль Асенсио «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида дебют қилганидан бери 80 та ўйин ўтказган, шу вақт мобайнида икки марта рақиб дарвозасини ишғол этган ва учта голли узатма муаллифи бўлган.
Асенсио билан тузилган амалдаги шартнома 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)