Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" "Барса"дан ўч олмоқчи

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Жиддий тўқнашув бўлади

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионати — Ла Лиганинг ўнинчи турида «Барселона»га қарши бўладиган навбатдаги ўзаро учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

— Бир пайтлар «эл класико»да катта юлдузлар етишмаётгандек туюлган давр кузатилган бўлиши мумкин. Лекин ҳозир майдонга янги авлод футболчилари чиқди. 

Бизда Винисиус, Мбаппе, Жуд бор. Уларда эса Рафинья, Ламин бор — у жуда истеъдодли, фантастик ўйинчи. Бу жуда кескин рақобат. 

Сўнгги йилларда улар айрим ўйинларда бизга жуда оғир мағлубиятлар етказишди, энди эса жавоб қайтариш вақти келди. Катта ҳисобдаги ғалаба ёки улар майдонида қўлга киритилган муваффақият кучли баёнот бўларди, — деди Куртуа.

«Барселона» — «Реал» учрашуви 24 октябрдан 25 октябрга ўтар кечаси «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Барселона» 27 очко тўплаган, «Реал» ҳисобида эса 21 очко мавжуд.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ