“Реал”: “Барса”га ҳали бор
Transfermarkt портали Испания чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этаётган жамоалар таркибини нархлади.
Унга кўра, энг қиммат таркиб “Реал”ники бўлиб чиқди. Карло Анчелотти умумий қиймати 1,03 миллиард евро бўлган жамоага устозлик қиляпти.
“Барселона” бу кўрсаткич бўйича мадридликлардан ортда қолиб кетган. Каталонияликлар умумй нархи 862 миллион евролик футболчиларни жамлай олган.
Чемпионлар лигасида испанлар шарафини ҳимоя қилаётган яна икки жамоанинг кўрсаткичлари анча камтар. “Атлетико” 472 миллион евролик таркиб билан учинчи ўринда. “Реал Сосьедад”нинг ўйинчилари 433 миллион евро туради.
Ла Лиганинг энг арзон жамоалари “Кадис”(60 млн евро), “Лас-Пальмас” (54 млн евро) ва “Алавес» (52 млн евро) ҳисобланади.
Фикрлар