"Реал" Беллингем бўйича муҳим қарорга келди
Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан янги шартнома имзолаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирги кунда инглиз футболчисининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Журналист Рамон Альварес де Мон маълумотига кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти 23 ёшли футболчи билан келишув муддатини 2032 йилнинг ўрталаригача узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Клуб ичида ушбу музокараларга нисбатан кайфият ижобий, раҳбарият Беллингем билан янги шартнома борасида келишувга эриша олишига ишонмоқда.
Жуд Беллингем 2023 йил ёзида дортмундлик «Боруссия» таркибидан «Реал»га қўшилган эди. Шу вақтга қадар у мадридликлар сафида турли мусобақалар доирасида 145 та ўйин ўтказиб, 48 та гол урди ва 36 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар