«Реал» Беллингемнинг маошини 30 миллион еврога оширмоқчи
«Реал» ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг хизматларини юқори баҳоламоқда ва футболчи билан шартномани узайтириш масаласини яқин вақт ичида ҳал қилишни истамоқда. TEAMtalk хабар беришича, мадридликлар музокараларда сезиларли натижага эришган ва йил охирига қадар Беллингем билан янги меҳнат шартномасини расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, «Реал» Беллингемнинг йиллик маошини 20 миллион евродан 30 миллион еврога оширмоқчи.
Жуд Беллингем билан тузиладиган янги шартнома камида 2031 йилнинг ўрталаригача амал қилиши кутилмоқда. Бироқ келишувнинг аниқ муддати ҳозирча маълум эмас.
Беллингем «Реал» сафида 148 та учрашувда майдонга тушиб, 49 та гол урган ва 36 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар