«Реал» Бернарду Силванинг ўйинларидан норози
Muhammadqodir Ruzmatov
«Реал Мадрид» яримҳимоячиси Бернарду Силва сўнгги бир ойда жамоа сафида бор-йўғи 15 дақиқа ўйнаб, асосий таркибдан чиқиб қолди.
«Реал» ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, португалиялик футболчининг машғулотлардаги ўйини «қаймоқранглилар» мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирмаяпти. Мадрид клуби ярим ҳимоячи ўз ўйинини зудлик билан яхшилаши керак, деб ҳисобламоқда.
12 сентябрдан буён Бернарду Силва «Реал» сафида атиги 15 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Шу билан бирга, футболчининг мавсумий маоши солиқлар чегирилгунига қадар 24,17 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)