“Реал” бу ишни 61 йил кутди

  • 3 сентябрь, 2023, 12:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионликни мақсад қилган “Реал” жорий мавсумнинг дастлабки тўрт учрашувини ғалаба билан якунлади.

Tecno

Карло Анчелотти шогирдлари чемпионат стартида “Атлетик”ни 2:0, “Альмерия”ни 3:1, “Сельта”ни 1:0 ва “Хетафе”ни 2:1 ҳисобида енгди. Барча учрашувларга рақиб дарвозасини ишғол қилган Жуд Беллингем жамоасининг ғалабаларини таъминлаб келмоқда.

Статистика мутахассисларининг маълум қилишича, “Реал” ўз тарихи давомида сўнгги марта 1962-1963 йилги мавсумда чемпионатни кетма-кет тўрт ғалаба билан бошлаган экан.

“Қироллик клуби” футболчилари барча жамоалардан фарқли равишда Ла Лигада ҳали очко йўқотгани йўқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
03/09/2023 13:46
Яша Анчилоттии