"Реал" "Челси"нинг таклифини рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Челси" клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси таркибида тўп сурётган чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни сотиб олиш бўйича расмий ҳаракатни бошлади. Sport.es нашрининг ёзишича, англияликлар испан клубига 25 миллион евро миқдорида дастлабки таклиф юборган.

Бироқ "Реал" бу таклифни рад этган. Мадрид клуби раҳбарияти 23 ёшли футболчини камида 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Маълумотларга кўра, Каррерасни жамоага олиб келиш ташаббуси "Челси" бош мураббийи Хаби Алонсога тегишли бўлиб, у трансферни амалга ошириш мақсадида музокараларни давом эттиришни қатъий талаб қилмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Альваро Каррерас барча мусобақалар доирасида 40 та учрашувда майдонга тушди, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва учта голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали келтирган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!