Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал"да антирекорд! Винисиус тамоман "синди"

Қўлидан ҳеч нарса келмаяпти

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор сўнгги ўйинларда ўз ўйини билан мухлислар ва мутахассисларни қониқтира олмаяпти.

Бразилиялик футболчи август ойидан бери гол урмагани билан бирга, одатдаги фаол ва таъсирчан ўйинини ҳам намойиш қила олмаяпти. 

«Madrid Zone» нашри ёзишича, 26 ёшли Винисиус Чемпионлар Лигасидаги охирги уч учрашувда бирорта ҳам муваффақиятли дриблинг амалга оширмаган. Бу кўрсаткич унинг «Қироллик клуби» сафидаги бутун фаолияти давомида энг ёмон серия сифатида қайд этилмоқда.

Винисиус Жуниор 2018 йилда Бразилиянинг «Фламенго» жамоасидан «Реал»га келиб қўшилган. Ўтган ёзда у мадридликлар билан янги шартнома имзолаб, келишув муддатини 2032 йилнинг ўрталаригача узайтирди.

Чоршанба куни АЕКга қарши ўйинда Винисиус 82 дақиқа майдонда бўлди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ