"Реал"да ҳеч ким Родрига жойини бергиси келмаяпти
«Реал» Мадрид ярим ҳимоячи Родрини қўлга киритиш бўйича ҳаракатларни кучайтирди, аммо кутилмаган тўсиққа дуч келди. COPE нашри хабарига кўра, клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун аввал жамоа аризасида бўш ўрин очиши керак.
Манба маълумотича, мадридликлар Родри бўйича музокараларни бошлаб юборган. «Реал» энди «Манчестер Сити» 2024 йилги «Олтин тўп» соҳиби ва жаҳон чемпионатида энг яхши ўйинчи деб топилган ярим ҳимоячи учун қайси миқдорда тўлов талаб қилишини аниқлашни истамоқда.
Шунингдек, яқин вақт ичида жамоага Ян Диоманде ҳам қўшилиши кутилмоқда. Бу эса «Реал»ни 25 нафар футболчи лимитига мослашиш учун таркибдан камида икки ўйинчи билан хайрлашишга мажбур қилади.
Таркибни тарк этиши мумкин бўлган асосий номзодлар сифатида Франко Мастантуоно, Рауль Асенсио ва Гонсало Гарсия тилга олинмоқда. Бироқ ҳозирча уларнинг ҳеч бири клубни тарк этишга ошиқмаяпти.
Мастантуоно фақат «Ривер Плейт»га қайтиш вариантинӣ кўриб чиқишга тайёр, бу эса «Реал» режаларига тўғри келмайди. Асенсио эса Мадридда қолиб, асосий таркиб учун курашиш ниятида ва бошқа таклифларга қизиқмаяпти. Гонсало Гарсия «Фулхэм»га ўтиш ғоясига қарши эмас, аммо клублар ўртасидаги музокаралар ҳозирча якунига етишига анча бор.

Фикрлар