Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал"да Мастантуононинг келажаги баҳоланди

Ўз йўлини топа олмаяпти

«Реал» (Мадрид) ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно ҳозирда «Фиорентина» сафида ижара асосида ўйнамоқда.

Флоренция клуби ёш аргентиналик футболчини жорий мавсум охирига қадар ўз сафида сақлаб қолиш бўйича келишувга эришган. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Мадриднинг «қироллик» клуби раҳбарияти «Ривер Плейт»дан футболчини сотиб олиш қарори тўғри бўлганига ишонч билдирмоқда. «Сливочни»лар 19 ёшли ўйинчининг Италиядаги ўсиш суръатидан мамнун ва «Фиорентина»ни унинг ривожи учун мос жамоа, деб ҳисобламоқда.

Франко Мастантуоно Флоренция клуби таркибида барча мусобақалар доирасида 13 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Ёш истеъдоднинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ