"Реал"дагилар "янги Мбаппе"дан ҳайратда
Мадриднинг «Реал» жамоаси форварди Килиан Мбаппе таътилдан сўнг клуб ихтиёрига қайтди. Diario AS нашри ёзишича, жамоа ичида француз ҳужумчининг жисмоний ҳолати юқори баҳоланмоқда.
Мбаппенинг ҳозирги спорт формаси клуб ичида «сенсацион» деб таърифланмоқда, айримлар уни ҳатто «янги Мбаппе» деб атаяпти.
Ўтган мавсумда Килиан Мбаппе «Реал» сафида барча мусобақалар доирасида 44 ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 7 та голли пас берди. Шунга қарамай, мадридликлар мавсумни совринсиз якунлаган эди.
Янги мавсумни «Реал» 22 август куни бошлайди. Жозе Моуринью бошқарувидаги жамоа Ла Лиганинг илк турида «Эспаньол»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар