"Реал"дан "Арсенал"га ўтаман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси таркибида тўп суриб келаётган испаниялик ҳимоячи Рауль Асенсио яқин вақтлар ичида жамоасини ўзгартириши мумкин. Унга «туманли Албион»нинг етакчи клубларидан бири жиддий қизиқиш билдирмоқда.

OK Diario нашри хабарига кўра, 23 ёшли Асенсиога Лондоннинг «Арсенал» клуби даъвогарлик қилмоқда. Англия чемпиони ҳисобланган лондонликлар ёзги трансфер ойнасида ёш ҳимоячини сотиб олиш учун маблағ сарфлашга тайёр экани айтилмоқда. «Реал» эса футболчисини камида 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишни режалаштирган.

Аввалроқ матбуотда Рауль Асенсиога Римнинг «Лацио» клуби ҳам қизиқаяпти, деган хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Рауль Асенсио Испания чемпионати доирасида «Қироллик клуби» сафида 23 та учрашувда майдонга тушди. У шу ўйинларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва тўртта сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!