"Реал"дан ҳеч қаёққа кетмайман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Браим Диас «Реал»ни тарк этиш нияти йўқлигини билдирган. Бу ҳақда инсайдер Бен Фернандес хабар бермоқда.

Футболчига «Галатасарай», «Ювентус» ҳамда Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдиргани айтилмоқда. 

Шунга қарамасдан, Диас мадридликлар сафида қолишни қатъий истаётганини маълм қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Браим Диас «Реал» таркибида жами 163 ўйин ўтказган. Шу вақт мобайнида у 22 та гол урган ва 30 та голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!