«Реал»дан ҳужумчи кетиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик агар майдонга кўпроқ тушиш имкониятига эга бўлмаса, «қироллик» жамоасини тарк этиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Рома» 20 ёшли форвардга ҳали ҳам жиддий қизиқиш билдираётган клублардан бири ҳисобланади. Итальян жамоаси қишки трансфер ойнаси давомида Эндрикни ижарага олиш бўйича расмий таклиф билан чиқиши эҳтимол қилинмоқда.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи «Реал» билан 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома асосида боғланган. Ҳужумчининг трансфер қиймати тахминан 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Эндрик жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида фақат битта ўйинда майдонга тушди ва ҳозирча гол ҳам, самарали узатма ҳам қайд этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!