"Реал"дан "суриш" керак!
«Реал» яримҳимоячиси Дани Себальос жамоани тарк этиш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Родра ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ва клуб ўртасида шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Дани Себальос жамоа алмаштириш учун шартномаининг сўнгги йилидаги маошидан воз кечишга ҳам тайёрлиги айтилмоқда. Унинг навбатдаги манзили сифатида Севильянинг «Бетис» клуби тилга олинмоқда.
29 ёшли Себальос 2017 йил ёзидан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июни охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг трансфер қийматини етти миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар