"Реал" дарвозабони энди бизда ўйнайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Севилья» футбол клуби  Мадриднинг «Реал» жамоаси дарвозабони Фран Гонсалес билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

Клуб расмий сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, «Севилья» ва «Реал» Франсиско Хавьер Гонсалес Переснинг тўлиқ трансфери бўйича келишувга эришган. Ёш дарвозабон андалусияликлар билан 2031 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Ўтган мавсумда Гонсалес мадридликлар асосий жамоаси таркибига 14 марта киритилган, шунингдек, «Кастилья» сафида 28 ўйин ўтказган. У «Реал»нинг захира жамоаси билан бирга Ла Лига 2га чиқиш учун плей-офф босқичигача етиб борди, аммо биринчи раунддаёқ «Сабадель»га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.

Халқаро майдонда футболчи Испаниянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари шарафини ҳимоя қилмоқда. 2024 йилда у 19 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпиони бўлди. 2025 йилда эса Чилида ўтказилган 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Сўнгги бир йил ичида Гонсалес Испания ёшлар терма жамоаси (U21)да ҳам дебют қилди. У 2027 йилда Сербия ва Албанияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати саралаш босқичида учта ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!