"Реал" Дэвисдан кўра, зўрроқ ҳимоячи топди
Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби бир неча мавсумдан буён Альфонсо Дэвисни олиб келиш ҳақида ўйламоқда. Агар бу трансфер амалга ошмаса, "Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандесни сотиб олишга тайёр.
Мадриднинг "Реал" клуби Мендининг жисмоний ҳолатидан хавотирда. 29 ёшли ҳимоячига ўринбосар сифатида эркин агентга айланадиган канадалик Дэвис асосий даъвогар деб кўрилмоқда. Бу футболчига "қаймоқранглилар"дан ташқари, "Ливерпуль" ва "Барселона" каби жамоалар ҳам катта қизиқиш билдирган.
Трансфер мадридликлар фойдасига якунланмаса, "қироллик клуби" ўзининг собиқ футболчиси ҳисобланган Теони жамоага қайтармоқчи. "Россонери"ликлар бош мураббийи Фонсека франциялик шогирдининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шунинг учун клубни тарк этишига қаршилик кўрсатмоқчи ҳам эмас.
Эрнандеснинг миланликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўжалланган бўлиб, унинг Transfermarkt порталидаги нархи 60 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли ҳимоячи бу мавсум 18 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. "Бавария" фулбеки эса 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 бора ассист амалга оширишга улгурган.
Фикрлар