Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал" Энцонинг агенти билан боғланди

«Реал» Энцо Фернандес вакиллари билан дастлабки мулоқот ўтказди, аммо ҳозирча уни амалий трансфер мақсади сифатида кўрмаяпти.

Мадриднинг «Реал» жамоаси Лондоннинг «Челси» клубида тўп суриб келаётган аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг вакиллари билан алоқа ўрнатгани маълум бўлди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, «Реал» вакиллари билан дастлабки мулоқотлар ўтказилган бўлса-да, жараён кейинчалик ривожланмаган. Клуб раҳбарияти Фернандесни юқори даражадаги футболчи сифатида баҳолашини тан олади, аммо ҳозирги пайтда у амалий трансфер мақсади сифатида кўрилмаяпти. Шу каби ёндашув «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесга ҳам тааллуқли экани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 25 ёшли аргентиналик футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва жамоадошларига етти марта голли пас берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ