
"Реал" Эндрикни ижарага бермоқчи
"Реал Мадрид" ҳужумчи Эндрикнинг жамоадан кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
"TodoFichajes" нашрининг хабар беришича, Мадрид клуби ёзда бразилиялик футболчини ижарага бериши мумкин. Бу орқали ҳужумчи бошқа жамоада кўпроқ ўйин амалиёти ҳамда тажриба орттириши мумкин.
Шунингдек, "Реал"да Эндрик ҳақидаги якуний қарор мавсум якунида, жамоанинг кадрлар ҳолати инобатга олиниб қабул қилинади. Эндрик "Реал"ни тарк этса, янги жамоа топишда қийинчиликка дуч келмайди.
Аввалроқ, ёш футболчига бир нечта клуб, жумладан, "Вест Хэм" ва "Марсель" қизиқиш билдирааётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Эндрик "Реал"нинг 27 та ўйинида иштирок этди. Бироқ майдонда бор-йўғи 490 дақиқа (ҳар бир ўйинда ўртача 18,15 дақиқа) ўйнади.
Фикрлар