"Реал" Эндрикни ўйнатмаса биз оламиз
«Реал» ҳужумчиси Эндрик жамоани тарк этиши мумкин. Goal нашрининг Corriere dello Sportга таяниб хабар беришича, қишки трансфер ойнасида «Рома» раҳбарлари ёш бразилиялик бўйича музокараларни қайта тиклашни режалаштирмоқда.
Ёзда «Рома» Эндрикни олишга жиддий уринганди. Бироқ аввал ўйчининг ўзи бу таклифни қабул қилмади — у «Реал»да ўзини кўрсатишни, асосий таркиб учун курашишни истади. Кейинчалик эса Родриго олган жароҳатни инобатга олган ҳолда, ёш форварднинг кетишига Жозе Моуриньо йўл қўймади.
Шунга қарамай, Эндрик Мадрид клубида деярли майдонга тушмаяпти. Унинг ўйин амалиёти йўқлиги футболчининг ўзини ҳам тобора кўпроқ норози қилаётгани айтилмоқда. Бу эса бразилияликни қўлга киритиш борасида «Рома» имкониятларини оширади.
20 ёшли Эндрикни Transfermarkt портали мутахассислари 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар