“Реал” энг зўр беш дарвозабонни нишонга олди

“Реал”нинг асосий посбони Тибо Куртуа машғулот жараёнида жароҳат олди. Бельгиялик футболчи янги мавсумни тўлиқ ўтказиб юбориши мумкин.

“Қироллик клуби” зудлик билан янги дарвозабон олиши керак. Мадридликлар бугунги кунда юқори савияда ўйнаётган посбонлар рўйхатини тузди ва энди бирма-бир улар билан музокараларни бошлайди.

Испаниянинг Marca нашрининг ёзишича, “Реал” айни пайтда ишсиз юрган Давид де Хеани кўзламоқда.

Шунингдек, мадридликлар рўйхатига “Челси”дан Кепа Аррисабалага, “Севилья”дан Яссин Буну, “Валенсия”дан Георгий Мамардашвили ва “Динамо Загреб”дан Доминик Ливакович киритилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!