"Реал" Франциядан зўр дарвозабон топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Тулуза» дарвозабони Гийом Рест яқин вақтларда етакчи клублардан бирига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, 21 ёшли француз посбонига «Реал» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Рест ҳозирги пайтда жаҳонда энг талабгир ёш дарвозабонлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Мадрид клуби уни қўлга киритиш учун бир қатор грантлар билан рақобатлашишига тўғри келади. Гийом Рестга  «Бавария», «Лилль», «Марсель» ва «Астон Вилла» ҳам қизиқмоқда.

Жорий мавсумда Рест «Тулуза» таркибида 5 та ўйин ўтказди ва ўз дарвозасидан 8 та тўп ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!