"Реал" футболчи кетганини эълон қилди
«Реал» клуби ўзининг расмий сайтида дарвозабон билан хайрлашгани ҳақида маълумот эълон қилди. Жамоа таркибида тўп суриб келган Фран Гонсалес энди «Севилья» шарафини ҳимоя қилади.
Клуб баёнотида «Реал» 21 ёшли Фран Гонсалесга жамоа таркибидаги ўйинлари учун миннатдорлик билдириб, унга келгуси фаолиятида омад тилади.
Фран Гонсалес 2022 йили «Реал»нинг ёшлар жамоасига қўшилган эди. У ҳатто асосий таркиб учун ҳам бир учрашувда майдонга тушишга муваффақ бўлди – 2025 йил апрелида. Ўша баҳсда «Реал» ўз майдонида Испания чемпионати доирасида «Валенсия»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.
ОАВ тарқатаётган маълумотларга кўра, Фран Гонсалеснинг «Реал»дан «Севилья»га ўтиши «қироллик клуби»га 1 миллион евро тушган.

Фикрлар